Жамият

Киевдаги Ўзбекистон элчихонаси ўз фаолиятини қайта тиклади

© Фото: посольство Республики Узбекистан на УкраинеЗдание посольства Республики Узбекистан в Киеве
Здание посольства Республики Узбекистан в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бир неча кун олдин Киевдан Львовга кўчирилган Ўзбекистон элчихонаси 22 апрелдан тўлиқ ишга тушди - ТИВ.
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўз фаолиятини тўлиқ тиклади, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
"Маълум қиламизки, 2022 йил 22 апрель кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси Киев шаҳрида ўз иш фаолиятини тўлиқ тиклади.
Саволлар юзасидан Элчихонага қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилшингиз мумкин: Киев шаҳри, Володймйрска кўчаси, 16, 01901", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 14 март санасидан бошлаб, Украинада юзага келган вазият туфайли ЎЗбекистон элчихонаси Киевдан Львовга кўчирилган эди. Ўтган вақт давомида элчихона томонидан 6 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ватанига муваффақиятли эвакуация қилинди. Элчихонанинг ушбу фаолияти халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланди.
Янгиликлар лентаси
0