Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМуротжон Азимов
Муротжон Азимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2022
Oбуна бўлиш
Муротжон Азимов 2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди.
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Азимов Муротжон Бердиалиевич вилоят ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Азимов Муротжон Бердиалиевич номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Овоз бериш натижаларига кўра, М.Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди, - дейилган хабарда.

Маълумот учун, Муротжон Азимов 1976 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент юридик институтини тугатган.
У Қарши шаҳар прокуратурасида терговчи, Қашқадарё вилоят прокуратурасига прокурор, кейинроқ вилоят прокурорининг ўринбосари ва туман прокурори лавозимларида ишлаган.
2014 йилда Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланиб, у ерда 2016 йилгача ишлаган. 2016 йил сентябрь ойидан бошлаб у Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мурот Азимов 2018 йил февралида Божхона қўмитасига раис этиб, 2021 йил ноябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Янгиликлар лентаси
0