"Ўзгидромет" сел ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишПогода дождь
Погода дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2022
Oбуна бўлиш
Тоғ олди ҳудудларда яшовчи фуқаролардан селдан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрашди.
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Ушбу ҳафта охири ва келгуси ҳафта бошида, 24-25 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Хусусан қуйидаги ҳудудларда:
Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хўжаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, - дейилган хабарда.
Унга кўра, 24 апрель куни аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати кундузи 20-25 даражадан юқори бўлмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кузатилади.
25 апрель душанба куни ҳам Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши сақланиб туради.
Янгиликлар лентаси
0