Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалашган тартибда кўчириши мумкин

© http://mintrans.uz/ru/Узбекистанцы, эвакуированные из Украины, прибыли в Ташкент
Узбекистанцы, эвакуированные из Украины, прибыли в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2022
Oбуна бўлиш
Талабалар 26 апрелдан ўқишни кўчириш истагини билдирган олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Украинадан қайтган талабаларга ўқишини соддалашган тартибда кўчиришга рухсат этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан Украинадан қайтиб, республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчиришига рухсат берилган.
Шу муносабат билан ариза топширган талабалар 26 апрелдан ўқишни кўчириш истагини билдирган олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари мумкин.
Бунда, ўқишини кўчиришга рухсат берилган фуқароларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда аввалги йилларда таҳсил олиб, сўнгги йилларда талабалар сафидан четлатилган ёки академик таътилда бўлган фуқароларнинг ўқишини кўчиришга рад жавоби берилади.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Украинадан қайтган талабаларнинг Ўзбекистондагиолийгоҳларда ўқишини давом эттиришини айтган эди.
Маълумот учун, 4 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 11 та авиарейс билан 2579 нафар ўзбекистонлик ватанига қайтарилган.
Янгиликлар лентаси
0