"Вақф" фонди Рамазон ойининг бошидан буён қанча хайрия тарқатгани маълум бўлди

© Фонд "Вакф"Фонд "Вакф" материальная помощь
Фонд Вакф материальная помощь  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2022
Oбуна бўлиш
“Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида "Вақф" фонди Рамазон ойининг бошидан буён 910 миллион сўмлик хайрия тарқатди.
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг учинчи ҳафтасида амалга оширилган хайриялар миқдори маълум қилинди.
"Ижтимоий кўмакка муҳтож, ночор фуқаролар шунингдек, боқувчиси йўқ оила ҳамда ногиронлиги бор бўлган аҳоли вакилларини моддий қўллаб қувватлаш ва уларни зарурий озиқ-овқатлар билан таъминлашга эътибор қаратилмоқда", - дейилган хабарда.
Жумладан, “Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида қуйидагилар тарқатилди:
1000га яқин хонадонларга 210 380 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
128 нафари моддий кўмакка муҳтож хонадонлар ва ногиронлиги бор бўлган аҳоли вакилларидан 149 300 000 сўмлик пул маблағлари;
Ой бошидан ҳозиргача эса: 4500га яяқин хонадонларга 918 270 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 423 нафар моддий кўмакка муҳтож шахсларга эса 570 950 000 сўмлик пул маблағлари хайрия қилинди.
Янгиликлар лентаси
0