Европа Россия газисиз бир ҳафта ҳам яшай олмайди - Медведев

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишГазодобывающее предприятие компании «Укргаздобыча» во Львовской области
Газодобывающее предприятие компании «Укргаздобыча» во Львовской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2022
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи Россия гази учун санкцияларни бузмаган ҳолда рублда тўлов қилиш йўлларини ахтармоқда. Омборларда газ заҳиралари эса жуда кам қолган.
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Россия газисиз бир ҳафта ҳам яшай олмайди.

"Биз европалик ҳамкорларимизнинг ўз сўзига содиқлигини ва принципиаллигини қадрлаймиз. ХВЖнинг янги маълумотларига кўра, Европа бизнинг газимизсиз "олти ойдан ортиқ" вақт давомида яшай олиши мумкин экан. Аслида эса жиддий айтадиган бўлсак - бир ҳафта ҳам яшай олмайди", - деб ёзади Медведев ўзининг Телеграм каналида.

Бироз олдин Европа комиссияси иттифоқ мамлакатларига газ учун тўловни амалга ошириш механизми ҳақида маълумот тарқатган эди. Унда айтилишига кўра, "Европа компанияларида Россияга қарши киритилган санкцияларни бузмаган ҳолда" газ учун тўловни рублда амалга ошириш имкони бор".
"Лекин Россия президенти 31 март куни имзолаган фармони жараёнга Марказий банкни жалб этишни назарда тутади, Россия банки эса санкция остида", - дейилган ЕИК баёнотида.
Аввалроқ Халқаро валюта жамғармасининг Европа департаменти раҳбари Алфред Каммер Франсе Прессга берган интервьюсида, Европа олти ойдан ортиқ вақт давомида Россия газисиз яшаши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Ундан сўнг эса "Европа иқтисоди бундай қадамнинг салбий оқибатларини жиддий ҳис қилади".
Эслатиб ўтамиз, Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операция бошлаганидан сўнг АҚШ ва Ғарб давлатлари Россиянинг 300 млрд. долларлик валюта захираларини музлатиб қўйган ва валюта операцияларини таъқиқловчи чекловлар киритган эди. Бундай вазиятда Россия ўз гази учун пул олсада, ундан фойдалана олмас эди. Шу сабабли Россия президенти Владимир Путин март 23 куни Россияга қарши санкциялар киритган барча давлатларга табиий газни фақат рублда сотишни белгиловчи фармон қабул қилди.
Ушбу тартиб 1 апрелдан бошлаб кучга кирди ва тўлов амалга оширилмаган тақдирда газ етказиб берилмайди ва бу шерик мамлакатлар томонидан газ шартномалари бўйича мажбуриятларни бажармаслик деб ҳисобланади.
Газпромбанк хорижий харидорлар билан ҳисоб китоб қилиш учун махсус валюта ва рубль ҳисоб рақамлари очган. Бунда мижоз шартномада кўрсатилган валютада ҳисоб рақамига тўловни амалга ошириади, банк эса уни Москва биржасида валютани сотиб, харидор ҳисоб рақамига рублда маблағ кирим қилади. Шу тарзда харидор газ етказиб берувчи билан ҳисоб-китобни амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0