Ўзбекистонда электромобиллар ва улар учун тўлиқ инфратузилма қурилади

© Depositphotos.com / MiflippoЭлектромобиль на подзарядке
Электромобиль на подзарядке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2022
Oбуна бўлиш
Хитойниг йирик компанияси билан биргаликда электромобиллар, эҳтиёт қисмлар ва қувватлаш станциялари қурилади.
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Май ойидан бошлаб Ўзбекистонда Хитойнинг "BYD" автоконцерни билан ҳамкорликда электромобиллар ва электроавтобуслар ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум бўлди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, “Ўзавтосаноат” АЖ Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дастурини ишга туширди. Феврал ойида “Ўзавтосаноат” АЖ Хитойнинг энг йирик элекромобил ишлаб чиқарувчи компанияси BYD Auto Industry Ltd. билан ўзаро Англашинув Меморандуми имзолаганди.
Ҳамкорлик доирасида томонлар янги энергия манбааларида ҳаракатланувчи енгил автомобиллар ҳамда автобусларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганишни келишиб олишган эди.
Шунингдек, лойиҳа ўз ичига савдо ва сервис хизмат кўрсатиш шу жумладан, электромобиллар аккумуляторлари ҳамда электродвигателларга техник хизмат кўрсатиш тармоғларини яратишни ўз ичига олади.
Келишувга кўра, май ойидан бошлаб тақдим этилган намуналар асосида Ўзбекистондаги электромобиллар бозори ўрганилади ва ушбу маълумотлар асосида лойиҳа учун бизнес-режа ишлаб чиқилади. Кейинги босқичида ишлаб чиқариш тўғрисида шартнома имзолаш ва қўшма корхона ташкил этиш бўлади.
"Энергетика вазирлиги томонидан электромобилларни қувватлантириш тизимларини йўлга қўйиш бўйича тегишли топшириқлар берилган. Айни пайтда жойларда қувватлаш ускуналари ўрнатилаяпти" - дейилади хабарда
BYD Auto Industry Co., Ltd. ("Build Your Dreams") – BYD Co Ltd трансмиллий компаниясига тегишли корхона бўлиб, у янги энергия манбаларидан (NEV) фойдаланган ҳолда транспорт воситаларини ишлаб чиқаради. Турли мамлакатларда 8 та заводга, R&D марказлари эга бўлиб, NEW савдоси бўйича дунёда 2-ўринни, Хитойда эса 1-ўринни эгаллайди.
Янгиликлар лентаси
0