Беларусь бош вазири Ўзбекистонга келяпти

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Белоруссии Роман Головченко
Премьер-министр Белоруссии Роман Головченко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Oбуна бўлиш
Роман Головченко президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлади. Бундан ташқари, ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказади.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Беларусь ҳукумати делагацияси бош вазир Роман Головченко бошчилигида 24 апрель куни Тошкентга жўнаб кетади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
“Делегация таркиби давлат ва бизнес вакилларидан иборат. Ҳар бирининг таклифлар тўплами бор. Умумий манфаатлар орасида коорпорация, саноат, фармацевтика ва бошқа соҳаларда ҳамкорларни излаш”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, Роман Головченко президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлади. Бундан ташқари, ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказади.
Беларусь делегацияси "Иннопром" кўргазмаси ва Технопаркка ташриф буюради, шунингдек, Минск трактор заводи дилерлик марказининг очилишида иштирок этади.
Ташриф икки кун - 24 ва 25 апрель кунларига мўлжалланган.
Янгиликлар лентаси
0