Жамият

Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади

© Foto : Pixabay/MatthiasSchildКонверты и ручка
Конверты и ручка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2022 йил 1 декабргача e-ngo.uz электрон порталида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг механизмлари жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистонда давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади. Бу қабул қилинган Ҳукуматнинг тегишли қарорида белгилаб қўйилган.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 декабргача e-ngo.uz электрон порталида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:
нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш, мониторинг натижаси бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ҳужжатни, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларига оид таклифларни масъул давлат органларига киритиш;
ННТларнинг дастурлар юзасидан берган таклифларини кўриб чиқиш натижаларини электрон порталга жойлаштириш;
ННТларнинг жамоатчилик назорати якунлари бўйича тайёрлаган ҳужжатларини давлат органларига юбориш ва уларни кўриб чиқиш натижаларини эълон қилиш.
2023 йил 1 январдан қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга мажбурий жойлаштирилади:
- ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;
- лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга давлат ижтимоий буюртмасини беришга оид эълонлар;
- келгуси йил учун жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;
- давлат ижтимоий буюртмаси натижалари, маблағларнинг сарфланиш ҳолати.
Янгиликлар лентаси
0