Иқтисод

Микромолия ташкилотлар исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиши мумкин

© Foto : pexels.com/Mikhail NilovЖенские руки и калькулятор
Женские руки и калькулятор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Микромолия ташкилоти, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти нобанк кредит ташкилотлари ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистонда энди нобанк ташкилотлар исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиши мумкин. Бу президент имзолаган “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.
Қонунга кўра, микромолия ташкилоти, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти нобанк кредит ташкилотлари ҳисобланади.
Микромолия ташкилотлари тадбиркорларга кредитлар (300 млн сўмгача), лизинг, кафолатлар бериши, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиши мумкин.
Ломбардлар гаров эвазига қисқа муддатли (1 йилгача) микроқарзлар (50 млн сўмгача) беради.
Нобанк кредит ташкилотлари ишлаб чиқариш, суғурта, савдо фаолиятини амалга оширишга ва омонатларни (депозитларни) жалб этишга ҳақли эмас.
Микромолия ташкилотининг ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фаолияти тегишли реестрларга киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
Ломбард фаолияти ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.
Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширади.
Исломий молиялаштиришга оид хизматлар

Исломий молиялаштиришга оид хизматлар – исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган молиявий хизматлар.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0