Жамият

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия бериш тартиби белгиланди

© Фото: пресс-секретарь ЦБ УзбекистанаНовые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов
Новые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 405 минг сўм миқдорида субсидия берилади.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун БҲМнинг1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.
Бунда иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.
Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади.
Янгиликлар лентаси
0