Жамият

Ўзбекистонда 94 фоиз аҳоли вакцинанинг биринчи дозасини олди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтиш Вакцина "Спутник Лайт"
 Вакцина Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мамлакатда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 76,1 фоизга етган.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистонда жами 50,9 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
20,1 миллиондан зиёд киши биринчи босқичда эмланиб бўлган, яъни биринчи доза билан эмланиш керак бўлганларнинг 94 фоизи эмланиб бўлган. 16,2 миллиондан зиёд киши иккинчи босқичда эмланган. Учинчи босқич ва бустер доза билан эмланганлар 14,6 миллиондан ошган. Шу тариқа, тўлиқ вакцина курсини олганлар 76,1 фоизга етган.
2021 йил 1 апрелидан Ўзбекистонда аҳолини ковидга қарши оммавий эмлаш бошланган эди. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлар эмланди. Кейин 18 ёшдан ошганларнинг эмланиши шарт этиб белгиланди.
Республика махсус комиссиясининг 23 февралдаги қарори билан иш берувчиларга 90 фоиз ходимларини ковидга қарши эмлаш мажбурияти юкланди. Эмланмаган, жумладан, бустер доза билан эмланган ходимлар вақтинчалик ишдан четлаштирилади.
Янгиликлар лентаси
0