ЎзМТРК футбол бўйича Жаҳон чемпионатини намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди

© AP Photo / Darko BandicЧемпионат мира по футболу в Катаре
Чемпионат мира по футболу в Катаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Oбуна бўлиш
Қатарда 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати трансляцияси ҳуқуқини ЎзМТРК сотиб олди.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) футбол бўйича Жаҳон чемпионати-2022 мусобақаларини мамлакатда намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда “Спорт” телеканали ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди.
“Футбол оламининг энг йирик мусобақаси, Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати трансляцияси ҳуқуқини ЎзМТРК қўлга киритди! 32 та терма жамоа, 64 та учрашув. Барчасини “Спорт” ТВ орқали кузатиб боринг!”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қатарда 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача футбол бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 2018 йили Россияда бўлиб ўтган мундиалда Франция терма жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.
Жаҳон чемпионати-2022 расмий тўпи намойиш этилди – фото
Янгиликлар лентаси
0