Жамият

Сирдарёдан Форишга инсонпарварлик кўмаги жўнатилди

© Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлигиСирдарёдан Форишга инсонпарварлик кўмаги жўнатилди
Сирдарёдан Форишга инсонпарварлик кўмаги жўнатилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Жиззах вилоятининг бир нечта туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар туфайли сел оқимлари юзага келди. Табиий офат айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонларига зарар етказди.
Фориш туманининг Эгизбулоқ маҳалласи селдан энг кўп жабр кўрган. Ҳозир у ерда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
© Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Форишда сел оқибатларини бартараф этиш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Форишда сел оқибатларини бартараф этиш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Форишда сел оқибатларини бартараф этиш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Форишда сел оқибатларини бартараф этиш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Эгизбулоқ маҳалласига вилоятдаги барча туманлар, вилоят ва туман корхона, ташкилот, муассасалари, маҳаллалардан гуманитар ёрдам келиши давом этмоқда. Жумладан, Сирдарё вилояти аҳолиси жабр кўрган Фориш халқига турли озиқ-овқат маҳсулотлари, кўрпа-тўшак жамланмасидан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатган.
“Халқимиз азал-азалдан бундай оғир кунларни жипслашиб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтган. Бунга Сардоба сув омборида юзага келган кўнгилсиз шароитда ҳам гувоҳ бўлганмиз. Ўшанда бу инсонийлик қадриятларимиз янада кенг қулоч ёйиб, барча йўллар юртдошларимизни, биринчилардан бўлиб олижаноб жиззахликларни ҳам Сирдарё томон элтганди”, — дейилади Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабарида.
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, қурилиш материалларидан иборат гуманитар ёрдам маҳалладаги 15-умумтаълим мактабига тўпланиб, селдан талофат кўрган маҳалла аҳолисига етказиб бериляпти.
© Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Сирдарёдан Форишга инсонпарварлик кўмаги жўнатилди - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Сирдарёдан Форишга инсонпарварлик кўмаги жўнатилди - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Сирдарёдан Форишга инсонпарварлик кўмаги жўнатилди - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида кузатилган сел оқибатида беш киши қурбон бўлган.
Сел оқими Форишдаги Эгизбулоқ маҳалласида жойлашган 260 та хўжаликдан ўтган. Уларнинг 53 таси тўлиқ талофат кўрган, 44 таси ўрта ва 163 таси енгил даражада талофат кўрган. Сел ҳудуддаги 15-мактаб ва 9-боғча ҳудудига ҳам кирган.
Янгиликлар лентаси
0