Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Соч тўкилишини қандай тўхтатиш мумкин

© Depositphotos.com / AndrewLozovyiМужчина осматривает волосы
Мужчина осматривает волосы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Oбуна бўлиш
Шифокорнинг сўзларига кўра, аввало, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва тўғри овқатланиш зарур.
Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом Раҳимов соч тўкилишининг олдини олиш учун нима қилиш кераклигини айтди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, бунинг учун, аввало, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва тўғри овқатланиш зарур. Сочларнинг тўкилиш муаммосини махсус шампунь, витамин-минералли комплекслар ва шу каби қўшимча воситалар ёрдамида ҳал қилиш ижобий самара беришини унутмаслик зарур.
Чунки соч парваришига тааллуқли баъзи воситалар таркибида фойдали ва парваришловчи компонентлар мавжуд ва улар сочларга ижобий таъсир кўрсатади. Зарур бўлган моддалар етишмовчилигини тўлдириб, фолликулаларнинг озиқланишини яхшилайди.
Соч парваришида қуйидагиларга амал қилиш лозим:
сочни юваётганда сув ҳарорати 35-45 даража илиқ бўлиши керак. Соч қанчалик ёғли бўлса, сув ҳарорати нисбатан пастроқ бўлиши зарур;
шампунни соч турига қараб танлаш мақсадга мувофиқ;
соч тарашга эътибор бериш зарур. Калта сочлар илдизидан, узун сочлар пастки қисмидан бошлаб таралади;
соч қуриткичини тез-тез қўллаш тавсия этилмайди. Уни бошдан 40 сантиметр узоқликда ушлаб — “совуқ қуритиш” лозим.
Раҳимов сочни совун билан ювиш мумкин эмаслигини эслатган. Чунки совун толадаги сув-липид қаватини йўқотади ва зарарлайди.
Янгиликлар лентаси
0