Жамият

Деҳқонободда қўнғир айиқлар уясидан чиқди - фото

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Маҳаллий аҳоли қўнғир айиқ ва унинг 2 та боласини суратга олди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг тоғли ҳудудида "Қизил китоб"га киритилган қўнғир айиқ борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар бермоқда.
© Фото: Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси
Деҳқонободдаги қўнғир айиқлар - Sputnik Ўзбекистон
1/2
© Фото: Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси
Деҳқонободдаги қўнғир айиқлар - Sputnik Ўзбекистон
2/2
Маълум қилинишича, туманнинг "Теракли" МФЙ ҳудудида айиқ ва унинг 2 та боласини маҳаллий аҳоли суратга олган.
Маълумот учун, қўнғир айиқни асосан Ҳисор, Чотқол, Зомин қўриқхоналарида учратиш мумкин. Улар март-октябрда кўпинча эрталаб ва кечки пайтлари фаол, уяларига беркинади ва ўша ерда қишлайди.
Болалари март-апрелда уясидан чиқади. Улар мевалар, илдизлар, баъзан сутэмизувчилар, ҳашаротлар, ўлаксалар билан озиқланади.
Айиқлар 30 йилгача яшайди. Асосан браконьерлар томонидан овланиши оқибатида сони кескин камайиб кетмоқда. Уларни овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий боғларда муҳофаза остига олинган.
Янгиликлар лентаси
0