Колумнистлар

“Дунё ҳали бундай хатарни кўрмаганди”: Дональд Трамп нимадан қўрқади?

© AFP 2022 / Saul LoebДональд Трамп во время выступления в Хантингтоне, США
Дональд Трамп во время выступления в Хантингтоне, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Куни кеча Heritage Foundationда нутқ сўзларкан, АҚШнинг собиқ президенти ватандошларига мамлакат тарихидаги энг хавфли даврда яшаётганини айтди.
Аслида Дональд Трамп нимадан қўрқади? Ажабланарлиси, биринчи навбатда ўз ватандошларидан - Вашингтон режимини очиқчасига Украина ҳудудидаги можарога аралашишга даъват қилаётганлардан, дея ёзади РИА Новости колумнисти.
Махсус операциянинг янги босқичи Россиянинг Украина муаммосини ҳал этишда қатъиятини намоён қилди. Украинанинг Ғарбдан қурол билан таъминланиши ҳам ёрдам бермаяпти. Ғарбнинг жасур мутахассислари ҳам қутқара олмаяпти, улар оммавий ҳалок бўляпти, қочяпти ёки асирликка олиняпти кейин эса, камерага уларни тушунишмаганини айтиб ачинарли йиғлашяпти. Қисқасини айтганда, Россия ғалаба қозонмоқда. Нима ҳам қилиш керак?
Америка сиёсатининг камгина содиқ овозлари америкаликлар учун бу ишдан воз кечиш ва ўз муаммолари билан шуғулланиш вақти келганлигини айтмоқда. Муаммолар аслида, жуда кўп ва уларнинг Украинага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Америка халқи Буюк Депрессиядан бери тарихда кузатилмаган даражада қашшоқлашмоқда.
Бироқ, маҳаллий ОАВ деярли бутунлай неоконсерватор-қирғийлар томонидан ишғол қилинган. Ва аллақачон глобал апокалипсис ҳақидаги шаҳвоний орзуларга шўнғиб кетган. “Армагеддон сеҳргарлари” - уруш қилишни ёқлайдиган ашаддий жангчиларни шундай чақиришади
Неоконсерваторларнинг фикрларига кўра, Украинадаги махсус операциянинг натижаси Америка гегемонияси учун экзистенциал аҳамиятга эга. Худди “ё Россия, ё АҚШ” каби . Қўшма Штатлар учун ягона мақбул натижа фақат Россия қўшинларининг Украинадан тўлиқ чекиниши, Қрим ва Донбасснинг қайтарилиши бўлиши мумкин. Бусиз ҳеч қандай музокаралар бўлмайди.
Агарда, уларнинг фикрича, Россия махсус операциясини муваффақиятли тугатса, бу Вашингтоннинг батамом ютқазганини англатади. Афғонистондаги қочқиндан кейин Америка давлати ҳарбий қудрати ҳақида дунёнинг хомхаёллари бўлиши мумкин эди. АҚШ Украинани тўкиб ташлагандан сўнг, бу хом хаёллар ҳам тугайди.
Беихтиёр савол пайдо бўлади. Хўп шундай бўлса, нимаси ёмон? Ҳарбий тўқнашувларни алангалатиш, уларга аралашиш, кейин эса шармандаларча қочиб кетиш – Америкаликлар учун биринчи марта эмас. Буни ҳеч қандай ҳайратланарли ери йўқ.
Маҳаллий сиёсатчилар ҳар доим баҳслашишади ва CNN ва Washington Post пропогандачилари энг шов-шувли ҳар қандай мағлубиятни ҳам ғалаба сифатида кўрсатишни уддалашади.
Аммо бугун Америка сиёсатчиларининг тажовузкор қаноти ўз мамлакатлари гегемонияси зўрға яшаётганини кўриб турибди. Ва шу сабабли улар ўзлари ва атрофдагиларни Украина бўйича сўнгги ҳал қилувчи зарбани бериб ҳаммасини ортга қайтаришга ишонтирмоқда. Аслида, тарихий трендлар бундай ишламайди. Ва шунга қарамай, неоконсерваторлар боши гангиб қолган америкаликларни апокалипсисга тайёрламоқда.
Аввалига, руслар "Макдоналдс" ва "Старбакс" кетгач, кўчага чиқиб, режимни ағдар-тўнтар қилиб ташлашади ва Давлат департаменти томонидан кўрсатилган бирорта одамни қиролликка тайинлашга ҳайқириб чиқади деб ўйлашди. Ўта ҳайратлантирадиган соддалик, ҳақиқатан ҳам. Йўқ, бургер ва қаҳва вундерваффега иш бермади.
Бучадаги саҳналаштирилган қабиҳ кадрлар жаҳон ҳамжамияти томонидан совуққина кутиб олинди. Америкаликларга Сурия давридан буён уларнинг сохта хабарларидан чарчашганини жуда яхши тушунтириб қўйишди.
Демак, нима қилиш керак? Қарама-қаршилик шиддатини ошириш керак. Ҳозир буни ишга туширишнинг иккита сценарийси бор. Биринчисига кўра, Вашингтон барибир Украинага ҳарбийларини жўнатади- ва буни юқори мартабали сиёсатчилар тобора кўпроқ талаб қиляпти.
Иккинчи сценарийга кўра, Америка махсус хизматлари ўзларининг украиналик бўлинмалари ёрдамида Украина ҳудудида қандайдир даҳшатли провокация уюштиради, кейин эса ўз оммавий ахборот воситаларини ҳамма айбни Россияга тўнкашга мажбурлайди. Тадбирларнинг батафсил режаси Foreign Affairs нашрида маълум қилинган. У “ўйлаб бўлмайдиган нарсага тайёргарлик” деб номланган.
Провокацияларга кимёвий, биологик ёки ядровий қурол ҳам аралаштирилган бўлиши мумкин. Шу билан бирга Украина ҳудудидаги барча биологик қуроллар Американики. Президент Байденнинг яқин атрофидаги одамлар лабораториялар ва энг хавфли патогенлар билан тажрибалар қилишга сармоя киритган. Асосий ҳомийлар орасида унинг ўғли Хантер ҳам бор.
Кимёвий қурол билан ҳам худди шундай воқеа. Россияда у йўқ. Улар “Кимёвий қуролларни тақиқлаш ва йўқ қилиш тўғрисидаги конвенция”га мувофиқ бутунлай йўқ қилинган. Аммо Қўшма Штатларда - Конвенция иштирокчиларидан тонналаб ҳалокатли кимёвий моддалар ҳанузгача сақланадишган ягона давлат. Унинг йўқ қилиниши доимо тушунарсиз кечикишлар билан давом этган ва муваффақиятли коронавирус пандемияси бу жараённи бутунлай тўхтатиб қўйди.
Ядро сизиб чиқиши эҳтимоли фақат Киев режими назорати остидаги атом станцияларида бор. Яъни, америкаликлар қандай провокация уюштирмасин, бу уларнинг ўз жинояти эканлиги бутун дунёга аён бўлади.
Қайсидир босқичда кескинлашув Россияни қарор қабул қилиш марказларига зарба беришга мажбур қилиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бу тўғридан-тўғри бизнинг стратегиямизга киритилган, уни воқеаларнинг бутун мантиғи белгилайди. Аммо йўқ, америкалик пешанаси беш қарич таҳлилчиларнинг фикрича, бу мутлақо арзимас таҳдид.
“Россия даҳшатли ядровий арсеналга эга бўлиши мумкин, аммо <…> Москванинг ундан фойдаланиш хавфи ҳар доим жуда аҳамиятсиз бўлиб келган”, - деб ватандошларига тасалли беради таниқли эксперт ва Виктория Нуланднинг турмуш ўртоғи Роберт Каган.
Айнан Каган каби одамлар Дональд Трампни қўрқитади. У ўз мамлакатини қаерга итариб юбораётганини жуда яхши сезиб турибди ва америкаликларни Россия билан қарама-қаршилик қанчалик ҳалокатли бўлишидан огоҳлантиришга ҳаракат қилмоқда.
Бироқ, бунда барча мураккабликлар юзага чиқади. Америкада ҳар қандай давлат мамлакатни ядро қуроли билан йўқ қилишга ҳаракат қилиши мумкинлиги ҳақида гапириш мутлақ мумкин эмас. Бу қўрқув, албатта, оддий америкаликларни қийнайди, лекин бироқ у расмий ахборот майдонидан бутунлай чиқариб юборилган.
Шу сабабли, АҚШда зомби, ўзга сайёраликлар, вампирларнинг бостириб кириши ҳақида кўп ўқишади, кўп томоша қилишади. Америка адабиётининг асосий тирик классики Стивен Кингнинг классик бўлиши ҳам тасодиф эмас. Буларнинг барчаси фуқароларга ядровий апокалипсисдан абадий қўрқувдан халос бўлиш ва назорат қилиш имконини беради.
Аммо душман ракеталаридан қандай ҳимоя қилишни жамоат майдонида муҳокама қилиш- йўқ. Шунинг учун Трамп жуда эҳтиёткорлик билан ўз фикрларини ифодалашга мажбур. “Ҳозир “ядро” сўзини ширинлик сўзи каби ишлатишмоқда”, - дейди у. “Бундай қилиш мумкин эмас”. Бу хоҳлаганча таҳдид қилиш мумкин бўлган сўз эмас. Ҳеч қачон бу ҳақида гапиришмаган. Жуда катта муаммо, жуда халокатли”.
Трамп Америка жамоатчилигига Россия у президент бўлган йиллари махсус операциялар ўтказмаганинини эҳтиёткорлик билан эслатиб ўтди: “Эсланг, Буш даврида Россия Грузияни эгаллаб олди (Трамп Абхазия ва Жанубий Осетиянинг озод этилишини назарда тутган эди), Обама даврида Қримни эгаллашди. Менинг давримда эса ҳеч нарса, умуман ҳеч нарса”, - дейди у.
Нима ҳам дер эдик. Адолатли фикр. Нега шундай бўлди? Чунки Трамп Украина билан муносабатларини тўхтатиб қўйган эди. Қурол етказиб бериш ҳақида қизғин гапирилмас эди. Донбасс атрофида қўшинлар йиғилмаган эди. Провокациялар бўлмаган даврларда Москва Минск келишувлари иш беришига умид қилар эди. Махсус операцияга эҳтиёж йўқ эди.
Байденча режим бир йилдаёқ бу нозик мувозанатни йўқ қилди. Натижада дунё глобал урушга яқин қолди. Роберт Каганга ўхшаган субъектлар эса уни тубсизликка итариб юборишга ҳаракат қиляпти.
Машҳур консерватив публицист Пат Бьюкенен ҳам Трампнинг фикрларини келтирмоқда. Унинг янги мақоласи “Бизнинг асосий мақсадимиз Россия билан урушишдан қочиш бўлиши керак” деб номланади. У америкаликларни ўз-ўзини ҳимоя қилишга чақириб, Америка раҳбарлари СССР билан зиддиятларни қандай четлаб ўтишганини эслатиб ўтди. “Айк” Эйзенхауэр советга қарши намойишлар пайтида венгерларни ҳимоя қилмади, Жон Кеннеди Берлин девори қурилишига индамади, Линдон Жонсон Прага баҳори жанглари пайтида чехларга ёрдам бериш учун қўшин юбормади.
Афсуски, соғлом ақл овози уруш пропагандасининг ноласидан ўтиб кетиши жуда қийин. "Сармат" қитъалараро ракетасининг учирилиши каби муҳим воқеаларгина америкаликларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш инстинктини уйғотиши мумкин.
Россия кимнидир қўрқитаётгани учун эмас. Маълумки, Американинг мавжуд ракетага қарши мудофаа тизимлари ҳатто олдинги авлод қитъалараро баллистик ракеталарни ҳам ушлаб тура олмайди. Илмий-техникавий рус тафаккурининг дурдона асари “Сармат” улар учун амалда дахлсиздир.
Бундай сценарийларда ҳар қандай эскалация Америка аҳолисига тўғридан-тўғри ва бевосита таҳдид солади. Бундай вазиятларда қўзғатиш керак эмас. “Армагеддон сеҳргарлари” ўзларининг шафқатсиз орзуларига берилишни тўхтатиши, маълумот майдонидан узоқлашиши ва оддий одамлар учун жой очиш вақти келди. Ҳеч бўлмаганда Трамп каби.
Янгиликлар лентаси
0