Фарғонадан Свердловскка мева-сабзавот экспорти ҳажми оширилади

© пресс-служба хокимията Ферганской областиВизит делегации Свердловской области в Фергану
Визит делегации Свердловской области в Фергану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Oбуна бўлиш
Фарғонада Свердловск вилояти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Фарғонадан Россиянинг Свердловск вилоятига мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми ошади, қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларида ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов Свердловск вилояти агросаноат мажмуи ва истеъмол бозори вазири Артём Бахтерев билан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш ҳамда турини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилган.
“Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини “Яшил йўлак” тизими орқали соддалаштирилган тартибда экспорт қилиш масалалари, бу тартибни янада такомиллаштириш имкониятлари кўриб чиқилди”, - дейилган хабарда.
Бахтерев, икки вилоят ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш мақсадида Свердловск вилоятидан Фарғонага узоқ муддат сақланувчи сут маҳсулотлари, сабзавот экин уруғлари, ўсимлик ёғи, паррандачилик маҳсулотлари, шунингдек зотли ҳайвон уруғлари етказиб бериш имкониятлари ҳақида маълумот берган.
Томонлар шунингдек, ветеринария соҳасида ҳамкорлик қилишга ҳам келишиб олишган.
Россиялик меҳмонлар ташриф дастури доирасида вилоятдаги йирик мева-сабзавот кластерлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида, музлатгичли мева-сабзавот сақлаш омборларида бўлишади, соҳада амалга оширилган янги лойиҳалар билан танишадилар.
Янгиликлар лентаси
0