Ҳафта ўртасига келиб ҳаво +32 даражагача исиб кетади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПикник у фонтана рядом с цирком
Пикник у фонтана рядом с цирком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ушбу ҳафта давомида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Бугун республика ҳудудининг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат Фарғона водийси вилоятларида атмосфера фронти ўтишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Республиканиннг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 24-28° атрофида бўлади.
27 апрелда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларининг баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
27 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларида, 28 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳафта ўртасига келиб, Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига кундузги ҳаво ҳарорати 27-32° гача кўтарилади.
Янгиликлар лентаси
0