Дунёда

Макрон Франция президенти сайловида ғалаба қозонди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишВторой тур президентских выборов во Франции
Второй тур президентских выборов во Франции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Амалдаги Франция президенти Эммануэл Макрон иккинчи муддатга қайта сайланди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Францияда 24 апрель куни президент сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 100 фоиз овозлар ҳисоб-китобидан кейин амалдаги президент Эммануэл Макрон сайловчиларнинг 58,54 фоиз овози билан ғалаба қозонган.
Унинг асосий рақобатчиси "Миллий бирлашиш" партияси етакчиси Марин Ле Пен 41,46 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган. Ле Пен аллақачон мағлубиятини тан олган ва унинг сиёсий кучи парламент сайловларида катта курашни бошлашини маълум қилган.
Франция президенти сайловида сайловчиларнинг 63,23 фоизи қатнашган. Мамлакат Конституциявий суди раиси сайлов якунлари натижаларини 27 апрель куни расман эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, Франция президенти сайловининг биринчи босқичида Макрон сайловчиларнинг 27,85 фоиз, Ле Пен эса 23,15 фоиз овозини тўплашга муваффақ бўлган эди. Бу билан улар сайловни иккинчи босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди.
Янгиликлар лентаси
0