Мирзиёев Макронни Франция президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Франции Эммануэль Макрон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Франции Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти франциялик ҳамкасбига лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэл Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган президент сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.
“Аминманки, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳидаги узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва интилишларимиз орқали халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб бораверади", дейилади, жумладан, давлати раҳбарининг мактубида.
Францияда 24 апрель куни президент сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Амалдаги президент Эммануэл Макрон сайловчиларнинг 58,54 фоиз овози билан ғалаба қозонган.
Франция президенти сайловида сайловчиларнинг 63,23 фоизи қатнашган. Мамлакат Конституциявий суди раиси сайлов якунлари натижаларини 27 апрель куни расман эълон қилади.
Янгиликлар лентаси
0