Иқтисод

Навоий ва Нижегород вилоятлари ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди

© SputnikДелегация Нижегородской области на Международной выставке "Иннопром-2022"
Делегация Нижегородской области на Международной выставке Иннопром-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Англашув меморандуми икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Навоий ва Нижегород вилоятлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Навоий вилояти матбуот котиби маълум қилди.
Таъкидланишича, кўргазма ишида Навоий вилоятидан 30 дан ортиқ саноат корхоналари ўзларининг 100 дан зиёд турдаги маҳсулотлари билан қатнашмоқда.
Навоий вилояти ва Россиянинг Нижегород вилояти вакиллари учрашувида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
“Музокаралар якунига кўра, иккала ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди”, - дейилган хабарда.
Ҳужжатни Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Нижегород вилояти губернатори Глеб Никитин имзолаган.
Фарғонадан Свердловскка мева-сабзавот экспорти ҳажми оширилади
Тошкентда 25-27 апрель кунлари “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. У Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва савдо вазирликлари томонидан ташкил қилинган.
Кўргазма ва ишбилармонлик дастурида Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Венгрия, Франция, Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистондан юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари ва бизнес делегациялари иштирок этади.
“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва икки томонлама савдони мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, Россиянинг юқори технологияли маҳсулотларини Марказий Осиё мамлакатлари бозорига экспорт қилишда муҳим роль ўйнайди.
Янгиликлар лентаси
0