Жамият

Никоҳланувчилар молекуляр-генетик текширувдан ўтишади

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишСотрудник в лаборатории
Сотрудник в лаборатории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2023 йил 1 июлдан никоҳланувчи шахслар ўз ҳисобидан молекуляр-генетик тестдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистонда никоҳланувчилар 2023 йил 1 июлдан молекуляр-генетик тестдан ўтказилади. Бу президент 25 апрель куни имзолаган Спинал мушак атрофияси касаллиги билан оғриган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган.
Никоҳланувчилар ўз ҳисобидан Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ва унинг ҳудудий марказлари ташриф буюриш орқали Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг лабораториясида тест топширишади.
Қарорга мувофиқ спинал мушак атрофияси касаллиги бўйича хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёллар Республика “Она ва бола скрининг” маркази ҳамда унинг ҳудудий марказларида, шунингдек, замонавий молекуляр-генетик Миллий референс лабораторияси ва унинг ҳудудий филиалларида бепул диагностикадан ўтказилади.
2022 йил 1 июлдан спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга оилаларнинг Ягона миллий регистри юритилади ва оилаларнинг клиник ва молекуляр-генетик диагностикасидан келиб чиқиб шакллантириб борилади.
2022 йил 1 майдан спинал мушак атрофияси касаллиги ташхиси тасдиқланган бемор болалар учун ҳудудлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида мультидисциплинар (невролог, педиатр, реаниматолог, пульмонолог, ортопед, хирург) текширув ва даволаш (оператив контрактуралар ва суяк деформацияларини тўғрилаш) жараёни ташкил этилади.
Қарор билан шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0