Спорт

Ўзбекистон стол тенниси федерациясига янги раис сайланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваГлава Министерства занятости и трудовых отношений Шерзод Кудбиев
Глава Министерства занятости и трудовых отношений Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Давлат солиқ қўмитаси раҳбари Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда делегатларнинг овоз бериши натижасида Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раҳбари Шерзод Кудбиев федерациянинг янги раиси этиб сайланди.
Шу пайтгача Саида Маҳмудова Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётганди.
Аввалроқ Шерзод Кудбиевга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш ҳам юклангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0