Иқтисод

Ўзбекистонда Россиянинг энг йирик косметика дўкони очилди

© Foto : Pixabay/TimhoggarthКисти для макияжа
Кисти для макияжа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Очилиш маросимида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Эртага Тошкентда Россиянинг энг йирик косметика дўконлари тармоқларидан бири “Магнит Косметик”нинг Ўзбекистондаги биринчи дўкони очилади.
Очилиш маросимида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, шунингдек, “Магнит” савдо тармоғи президенти ва бош директори Ян Дюннинг иштирок этади.
Ўзбекистон “Магнит” учун Россиядан ташқарида бўлган биринчи бозор. У Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашади.
2021 йилнинг апрель ойида компания Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш ниятини эълон қилган эди.
“Магнит Косметик” вакилларининг фикрича, бу Россиядан экспорт ҳажмини оширади, шунингдек, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан импортни янада ривожлантиради.
“Магнит” дўкони республикада Россияда ҳамкорлик қилаётган етказиб берувчилар билан ишлайди”, - дейди компания бош директори Ян Дуннинг.
Аввалроқ, Россиянинг Wildberries интернет-дўкони Ўзбекистон ўзининг илк дўконини очган эди.
Янгиликлар лентаси
0