Ўзбекистонлик стол теннисчилар Россия Премьер-лигасида қатнашади

© Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги “Хван Ман Гим” спорт клуби аёллар жамоаси
“Хван Ман Гим” спорт клуби аёллар жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия Суперлигасида биринчиликни қўлга киритган “Хван Ман Гим” спорт клуби аёллар жамоаси Премьер-лига йўлланмасини олди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия Суперлигасининг сўнгги 4-тур ўйинлари натижаларига кўра, Тошкент вилоятининг кейинги мавсумдан бошлаб “Хван Ман Гим” спорт клуби аёллар жамоаси энг олий дивизион ҳисобланган Премьер-лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.
21-24-апрель кунлари Чебоксари шаҳрида стол тенниси бўйича клублар ўртасида Россия Суперлигасининг сўнгги 4-тур ўйинлари ўтказилди. Унда Тошкент вилоятининг “Хван Ман Гим” спорт клуби аёллар жамоаси ҳам чемпионликни қўлга киритди.
“Россия Суперлигасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган клуб таркибидан Марҳабо Магдиева, Розалина Ходжиева, Асел Еркебаева, Камила Халикова, Меҳринисо Норқулова, беларуслик легионер Екатерина Боровок ҳамда мураббий Анвар Каримов жой олишди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, клублар ўртасидаги Россия Суперлигаси 4 турдан иборат бўлиб, унда жами 18 та жамоа мавсум давомида йўлланма учун кураш олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0