Россия МДҲ мамлакатларида рубль позициясини мустаҳкамламоқда

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры и монеты.
Денежные купюры и монеты. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия Ғарбнинг иқтисодиётдаги “нопок” ҳаракатларидан келиб чиқадиган хавфларни камайтириш бўйича ўз вақтида чоралар кўрди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия Ғарбнинг иқтисодиётдаги ҳаракатларидан келиб чиқадиган хавфларни камайтириш учун ўз вақтида керакли чораларни кўрди. Шу жумладан, мамлакат Озарбайжон ва Арманистон билан ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга оширишга фаол ўтмоқда. Бу ҳақда ТИВнинг МДҲ мамлакатлари тўртинчи департаменти директори Денис Гончар РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз Ғарбнинг глобал иқтисодиётдаги ҳақиқатда нопок ҳаракатлари билан боғлиқ хавфларни камайтириш учун олдиндан чоралар кўришни бошладик”, - дейди Гончар Россиянинг Ғарб давлатлари билан муносабатларидаги инқироз Москванинг Боку ва Ереван билан ҳамкорлигига қандай таъсир қилади, деган саволга жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Озарбайжон ўртасидаги умумий савдонинг қарийб 30 фоизи рублда амалга оширилади. Бу икки мамлакатнинг иқтисодий алоқалари архитектурасига одатда ташқи салбий омиллар унчалик таъсир қилмайди ва ностандарт вазиятларга тезда мослашади. Шу билан бирга, Россия Озарбайжоннинг етакчи иқтисодий ҳамкорлари қаторида қолмоқда. Бундан ташқари, Озарбайжон нефть маҳсулотларини импорт қилувчилар орасида биринчи ўринда туради.
“Арманистон билан ҳамкорликнинг янги йўналишларини излаш фаол давом эттирилмоқда”, - дейди Гончар.
ТИВ вакилининг таъкидлашича, бу масалалар 11-12 апрелькунлари Москвада Арманистон Иқтисодиёт вазири Ваган Керобяннинг Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари раҳбарлари билан бўлиб ўтган музокараларида муҳокама қилинган.
Путин Россия ташқи савдосини рублга ўтказишни тезлаштиришни топширди
“Ушбу мавзуни кўриб чиқиш энг юқори даражада, хусусан, Никол Пашиняннинг Владимир Путин ҳамда Михаил Мишустин билан 19 ва 20 апрелдаги учрашувларида давом этди. Биз ўзаро савдо доирасидаги ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтиришга келишиб олдик. Ереван аллақачон газ учун тўловни рублда амалга ошира бошлади”, - дея хулоса қилди дипломат.
Янгиликлар лентаси
0