Жамият

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

© AFP / YURI KORSUNTSEVУзбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Абитуриентлар 5 та фан бўйича жами 90 та тест топширади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этмоқда
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бу ҳақда Давлат тест макрази хабар бермоқда.
2022-2023 ўқув йили учун республика ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Тест синовларида иштирок этадиган барча абитуриентлар учун мажбурий фанлар этиб она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа), математика ва Ўзбекистон тарихи белгиланган.
Ушбу фанлар 10 тадан саволни (жами 30 та) ўз ичига олади ва уларнинг ҳар бирига 1,1 балл берилади.
Битта фан бўйича абитуриент максимал 11 балл, мажбурий фанларнинг барча блоки учун жами 33 балл тўплаши мумкин.
Бакалавриат йўналиши бўйича тест топшириқлар икки фандан ўтказилади. Уларда 30 та дан савол мавжуд.
Абитуриентга ҳар бир тўғри жавоб учун 1- фан учун 3,1 балл, 2- фан учун 2,1 балл берилади. Максимал бир фан — 93 балл, иккинчи фан эса 63 балл этиб белгиланди. Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.
Абитуриент фанларнинг барча блоки учун — 189 балл олиши мумкин.
Тест синовлари учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси кенгайди
Таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0