Маданият

Хоразмда “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади

© Мухиддин АлиБалетный спектакль "Лазги"
Балетный спектакль Лазги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тадбир ЮНЕСКО, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа идоралар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. 25-30 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу тадбир ЮНЕСКО, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа идоралар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унда 30 дан ортиқ давлатдан 200 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.
Фестивал доирасида рақс санъатига бағишланган кўргазма павилёнлари, миллий чолғу асбоблари ва либослари, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, албомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда уларни Ичан-қалъа мажмуаси ҳудудида савдо қилиш ташкил этилган.
Маълумот учун, “Лазги” рақс танлови 3 та номинация: Энг яхши яккахон рақс ижрочиси, Энг яхши рақс жамоаси ва Энг яхши саҳналаштирилган рақс бўйича баҳоланади.
Ўзбек ижодкорлари Дубайда лазги ва балет аралаш томоша кўрсатади – видео
Эслатиб ўтамиз, “Лазги” Хоразм рақси Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган. Бу ҳақдаги қарор 2019 йил 12 декабрь куни ЮНЕСКО нинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қабул қилинган.
Янгиликлар лентаси
0