Дунёда

Японияда дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

© AFP 2022 / JIJI PressЯпонская долгожительница Канэ Танака
Японская долгожительница Канэ Танака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
103 ёшида Канэ Танака саратон ўсимтасини олиб ташлашга қаратилган жарроҳликни бошдан кечирган.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. 2019 йилда Ер юзидаги энг кекса одам сифатида тан олинган япониялик Канэ Танака 120 ёшида вафот этди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Япониялик аёл 1903 йил 2 январда туғилган. Турмуш ўртоғи ва тўнғич ўғли Иккинчи жаҳон уруши пайтида вафот этган. Танака бутун умри давомида урушдан олдин очилган гуруч пиширувчи дўконда ишлаган. 1970 йилларда нафақага чиққанидан кейин у бир неча бор АҚШга саёҳат қилган.
2005 йилдан бошлаб Танака Фукуокадаги қариялар уйида яшаган. 103 ёшида у саратон ўсимтасини олиб ташлаш учун операция қилинган, шундан сўнг бошқа жиддий касалликлар уни безовта қилмаган.
Британиянинг энг кекса фуқароси узоқ умр кўриш сирларини айтди
Бу кекса аёлнинг турмуш тарзига келсак, унинг эрта туриш одати борлиги айтилади. Шунингдек, аёл эстафета ва бошқа стол ўйинларини яхши кўрган ва ҳеч қачон ширинлик истеъмол қилмаган. Сайёрадаги энг кекса аёл ўзининг узоқ умр кўриш сири сифатида оила, умид, соғлом уйқу ва тақво эканлигини таъкидлаган.
2022 йилнинг 2 январь куни Танака ўзининг 119 ёшини нишонлаган. У вирусга қарши чекловлар туфайли қариндошлари билан жуда кам учрашган.
Янгиликлар лентаси
0