Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Азовстал” заводида яширинган жангарилар уларни Туркияга эвакуация қилишни сўрамоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишДым над заводом "Азовсталь" в Мариуполе.
Дым над заводом Азовсталь в Мариуполе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилин “Азовстал”да яширинган жангариларуларни Туркияга эвакуация қилишни илтимосқилаётганини айтиб берди.
ТОШКЕНТ, 26 апр - Sputnik. “Азовстал”да қамал қилинган жангарилар уларни қуроллари билан бирга Туркияга чиқиб кетишга имкон беришларини сўрамоқда, деди Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин, "Соловьев Live" кўрсатуви эфирида.
"Уларнинг вакиллари бизнинг армиямизга, рус ҳарбийларига мурожаат билан чиқишмоқда. Мақсад – таслим бўлиш учун яхшироқ шарт савдолашиб олиш. Улар талаб қилишади ёки сўрашади, мен қайси сўзни танлашни билмайман <…> Улар Киевга ишонмайдилар. , яъни охирги сўровларида эвакуация Киевга эмас ёки Украина назорати остидаги томонга эмас, балки улар қуролсизлантиришга тайёр бўлган Туркияга боришни исташади, - деди республика раҳбари.
Ўтган пайшанба куни мудофаа вазири Сергей Шойгу Владимир Путинга Мариуполнинг озод қилингани ва Азовсталда қолган жангарилар қуршовга олингани ҳақида ҳисобот берган эди. Вазир завод тўрт кун ичида ишғол қилиниши мумкинлигини маълум қилган эди. Лекин президент аскар ва офицерлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳужумни бекор қилишни буюрди, бироқ "Азовстал"да “пашша ҳам чиқмаслиги” кераклигини таъминлаш кераклигини тайинлади.
Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, бир томондан Киевдаги амалдорлар "Азовстал" ер ости иншоотларида гўёки ишчилар, аёллар ва болалар борлиги ҳақида доимий равишда ахборот тарқатаётган бўлсалар-да, бошқа томондан, Россиянинг барча инсонпарварлик ташаббусларини рад этмоқда.
Россия қуролли кучларининг ҳарбий бошқармаси маълумотларига кўра, Мариуполь шаҳрининг ўзида вазият нормал ҳолатга қайтган. Аҳоли украин миллатчилари томондан ўққа тутилишидан яширинмай, кўчалар бўйлаб бемалол ҳаракатланмоқда. Аҳолига гуманитар ёрдам етказиб берилмоқда: озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва бошқа асосий эҳтиёж маҳсулотлари.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган безорилик ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайтирди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0