Энди Бухородан Истанбулга тўғридан-тўғри парвоз қилиш мумкин

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 757-231 авиакомпании "Uzbekistan Airways" в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Oбуна бўлиш
Бу йўналишдаги парвозлар ҳафтада икки марта пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. 15 майдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ Бухоро – Истанбул – Бухоро янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати маълум қилди.
Парвозлар ҳафтада икки марта пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
HY-285 ва HY-286 рақамли авиақатновлар жадвали қуйидагича:
Бухородан жўнаб кетиш: 09:45 (Тошкент вақти)
Истанбулга етиб бориш: 12:25 (Истанбул вақти)
Истанбулдан жўнаб кетиш: 13:55 (Истанбул вақти)
Бухорога етиб бориш: 20:05 (Тошкент вақти)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туризм ва маданий мерос вазирлиги Тошкентдан бошқа шаҳарларда ҳам бир қатор йўналишларда халқаро парвозлар сони кўпайтирилиши ҳақида маълум қилган эди. Ушбу парвозларни Бухоро орқали – Москва, Владивосток, Тел-Авив, Истанбул, Мадина, Жидда, Куала-Лумпур, Жакарта ва Олмаота шаҳарларига амалга ошириш кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0