Россия

Лавров ядро урушига йўл қўймаслик Москванинг асосий позицияси эканини маълум қилди

© Sputnik / МИД РФМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Лавров: ядро урушига йўл қўймаслик Москванинг асосий позицияси, бундай можаро хатарига етарчилик баҳо бермаслик мумкин эмас.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ядро урушига йўл қўймаслик Москванинг асосий позицияси эканини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ядро уруши хавфига етарлича баҳо бермаслик мумкин эмас.
“Бу бизнинг асосий позициямиз, ундан келиб чиқамиз, ва, албатта, мен, ҳозир хатарлар жуда-жуда юқори бўлган бир пайтда, бу хатар сунъий равишда кўпиртирилишини истамаган бўлардим. Хавф жиддий, у реал, унга етарлича баҳо бермаслик мумкин эмас”, - деди Лавров Биринчи канал кўрсатувида.
Шунингдек, Россия ТИВ раҳбари январь ойида Россиянинг бевосита иштирокида БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 та доимий аъзолари (Хитой, АҚШ, Россия, Франция ва Буюк Британия) ядро урушига йўл қўймаслик тўғрисидаги тезисни тасдиқлашганини эслатди.
Лавров ҳозир Россия ҳозир юзага келган инқирозни ҳал этиш учун кўп ишларни қилаётганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Росссия Мудофаа вазирлиги АҚШ Россияни оммавий қирғин қуролидан фойдаланишда айблаш мақсадида Украина ҳудудида кимёвий, биологик ёки кучли бўлмаган ядровий қурол ёрдамида фитна тайёрлаётганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0