Сиёсат

Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра промышленности и торговли РФ Дениса Мантурова.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра промышленности и торговли РФ Дениса Мантурова. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Учрашувда Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 26апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
“Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестиция дастурларини амалга ошириш ва янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари кооперацияси учрашувнинг асосий мавзуси бўлди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, томонлар машинасозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, кимё ва фармацевтика тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишган.
Шу муносабат билан шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган саноат кўргазмаси доирасидаги ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия делегацияси “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турибди.
Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0