Дунёда

Нурсултон Назарбоевга янги мақом берилади

Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Назарбоевнинг мустақил Қозоғистон асосчиси сифатидаги мақоми мамлакат Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг янги - мустақил Қозоғистон асосчиси мақоми берилади ва бу Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилади. Бу ҳақда Конституциявий ислоҳотлар бўйича ишчи гуруҳ аъзоси Ермек Абдрасулов маълум қилди, деб ёзади Sputnik Казахстан.

“Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – мустақил Қозоғистоннинг асосчиси, яъни, унга ушбу мақом белгиланади. Бу катта аҳамиятга эга, чунки унинг хизматлари ва барча кўриб турган объектив факт - Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилади”, - деди Абдрасулов матбуот анжуманида.

Унга кўра, бундай қарор мамлакатнинг амалдаги президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғи билан Конституцияга ўзгартиришлар киритиш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинган.
“Ишчи гуруҳ бу мақомни қонунларда эмас, балки Конституциянинг ўзида белгилаб қўйиш керак деган хулосага келди”, - деди Абдрасулов.
Маълумки, айни пайтда Қозоғистонда “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонун амал қилмоқда. Ушбу қонунга кўра, Элбоши мустақил давлат сифатида Қозоғистоннинг бирлигини, Конституциясини, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамдаэркинликларини ҳимоя қилган. Юқоридаги ўзгартиришлар қабул қилинган тақдирда, биринчи президент тўғрисидаги қонун назарий жиҳатдан бекор қилиниши мумкин, лекин Конституцияда Элбошига бағишланган алоҳида мақола пайдо бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Абишевич Назарбоев Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган. 1991 йилда Қозоғистон Назарбоев етакчилигида ўз мустақиллигини эълон қилган эди. Назарбоев 2019 йил 20 март куни давлат раҳбари лавозимини тарк этди, лекин Хавфсизлик кенгаши раҳбари, ҳокимиятдаги Нур Отан партияси раҳбари ва Қозоғистон Халқ Ассамблеяси (АНК) раҳбари лавозимларини сақлаб қолди.
2021 йилда Назарбоев АНК раиси лавозимини тарк этиб, ваколатларини Қозоғистоннинг амалдаги раҳбарига ўтказишини маълум қилган эди. Назарбоев 2022 йилнинг 5 январида Хавфсизлик кенгаши раиси ваколатларини Тоқаевга топширди.
Янгиликлар лентаси
0