Ўзбекистон гиламларни маркировка қилишни бошлайди

Женщина ткёт ковер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон гилам қалбакилаштиришни камайтириш учун Россия тизимидан фойдаланмоқчи.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистонда гиламлар, шиналар, ва автомобиль эҳтиёт қисмларини Россия маркалаш тизими ёрдамида белги қўйиш жорий этилади. Чунки мазкур соҳаларда қалбакилаштириш даражаси юқори.
Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси бош давлат солиқ инспектори Аҳмадбек Файзиевга таяниб, Россия ОАВлари хабар бермоқда.
Хабарда айтилишига кўра, “CRPT Turon” компаниясининг кузатув кенгаши раиси Андрей Кирилловга кўра, ҳукумат ўз олдига учта янги маҳсулот – шиналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва гиламларни маркировка қилиш тизимини жорий этиш вазифасини қўйган.

“Қўмита вакилининг фикрига кўра, бу соҳаларда қалбакилаштириш даражаси юқори. Айниқса, гилам ишлаб чиқариш соҳаси муҳим – бу, муболағасиз, миллий бойлик: ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ишлаб чиқариш ва бўяш усуллари мавжуд. Гиламлар дунёнинг турли мамлакатларига экспорт қилинади, шунинг учун бу бозорни тартибга солиш масаласи ниҳоятда долзарбдир”, - дея тушунтирди Кириллов.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йил август ойида маҳсулотларни маркалаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тасдиқланган. Лойиҳа оператори сифатида “CRPT Turon” МЧЖ танланган эди.
Унинг асосчиси, қарор матнида кўрсатилганидек, Россиядаги маркировкалаш тизимининг оператори — Илғор технологияларни ривожлантириш маркази (CRPT). Асосий эгаси USM Алишер Усмонов (50 фоизи), яна 25 фоиз улуш Россия давлат корпорацияси Rostec ва Аlmaz Capital бошқарувчи ҳамкори Александр Галицкийга тегишли.
Ўтган йили тамаки, пиво ва алкоголли маҳсулотларни маркировкалаш йўлга қўйилган эди. 15 апрелдан – маиший техника ёрлиқланишидан буён Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб ушбу товарлар гуруҳини маркалашни йўлга қўйди.
Янгиликлар лентаси
0