Ўзбекистон ва Россия 14 та университетлараро ҳамкорлик шартномасини имзолади

© Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиЎзбекистон ва Россия 14 та университетлараро ҳамкорлик шартномасини имзолади
Ўзбекистон ва Россия 14 та университетлараро ҳамкорлик шартномасини имзолади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат ОТМлари ўртасида 4х4 форматида талабалар алмашинуви йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида 14 та университетлараро ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Россиянинг Нижегород вилояти губернатори бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Унда шунингдек икки томондан 12 та олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этди.
Томонлар олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилишди ва таълим масканлари ўртасидаги алоқаларни жадаллаштиришга эътибор қаратишди.
“Сўнгги беш йилда 80 дан ортиқ янги олий таълим муассасаси ташкил этилиб, бугун уларнинг сони 160 тага етказилди ва шундан 54 таси хорижий олийгоҳлар ёки уларнинг филиалларидир”, - деди вазир.
Нижегород делегацияси раҳбари Г.Никитинвилоят олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, ўзбекистонлик талабалар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапириб ўтди.
Таъкидланишича, Нижегород вилояти аҳоли жон бошига IT-мутахассислар сони бўйича Россия ҳудудлари орасида Санкт-Петербургдан кейин етакчи ҳисобланади.
Россия делегацияси раҳбари минтақада муҳандислик-техник таълим ютуқлари ҳақида гапирар экан, “Нижний-Новгород атом саноатининг пойтахти” эканлигини алоҳида таъкидлади.
Учрашув якунида автомобилсозлик, транспорт инжинеринги ва педагогика соҳаларида, 4х4 форматида талабалар алмашинуви, "Иқтисодиёт ва менежмент" мутахассислиги бўйича янги таълим дастурини йўлга қўйиш, қисқа муддатли дастурлар асосида академик мобилликни амалга ошириш юзасидан 14 та университетлараро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Россия ОТМларида ўзбекистонлик талабалар сони йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан 2019 йилда 32 минг нафар талаба таҳсил олган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 48 минг нафардан ошган.
Охирги уч йилда Ўзбекистонда Россия олий ўқув юртларининг филиаллари сони 4 тадан 14 тага кўпайди. Яна 9 таси очилиш арафасида турибди.
Маълумот ўрнида, Тошкентда “ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2022” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Халқаро саноат кўргазма доирасида ёш мутахассислар ва талабалар учун ҳам йирик саноат компаниялари раҳбарлари, шунингдек етакчи университетларнинг ректорлари замонавий ишлаб чиқаришни қандай қилиб бошқариш кераклиги ҳақида маъруза ва тақдимотлари ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0