Жамият

Ўзбекистон ва Россия сейсмология соҳасида ҳамкорлик қилади

© Фото: Академия наук РУзВ Институт сейсмологии имени Г.А.Мавлянова Академии наук РУз прибыла делегация ученых из российского Геофизического центра
В Институт сейсмологии имени Г.А.Мавлянова Академии наук РУз прибыла делегация ученых из российского Геофизического центра - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Геофизика маркази вакиллари иштирокида Ўзбекистонда замонавий магнитометр ускуналари ўрнатиладиган павильонлар танланди.
ТОШКЕНТ, 26 апрель — Sputnik. Фанлар академияси Сейсмология институтига Россия Фанлар академияси Геофизика маркази вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар бермоқда.
Ушбу ташриф 2019 йилда илмий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама имзоланган келишув асосида амалга оширилди.
Ташриф давомида делегация аъзолари иштирокида электромагнетизм соҳасига оид илмий семинар ташкил этилди. Шунингдек, “Янгибозор” магнит-ионосфера обсерваторияси кўздан кечирилди.
“Делегация аъзолари билан биргаликда “Янгибозор” магнит-ионосфера обсерваториясида доимий кузатув ишларини олиб бориш мақсадида замонавий магнитометрлар ўрнатиладиган жойлар дала кузатув ишлари асосида текширувдан ўтказилди”, - дейилади хабарда.
Мутахассислар иштирокида ускуналар ўрнатилиши мумкин бўлган павильонлар танланди. Таъкидланишича ушбу йўналишда келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси тузиб олинди.
Шу билан бирга, ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама келишувга биноан келгусида институт ва марказ ўртасида илмий тадқиқот ишлари амалга оширилади.
Маълумот учун, Сейсмология институти Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой, Туркия, АҚШ давлатлари, шунингдек, Россия Фанлар академиясининг Бишкекдаги илмий станцияси ва О.Ю.Шмидт номидаги Ер физикаси институти билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Янгиликлар лентаси
0