Иқтисод

Россия Ўзбекистон билан биргаликда мустақил авиасозликни ривожлантиради

© Sputnik / Марк Агнор / Фотобанкка ўтишСамолет ИЛ-76 МД
Самолет ИЛ-76 МД - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия саноат ва савдо вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон авиация соҳасида Россиянинг асосий ҳамкорларидан бири бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Авиация соҳасидаги асосий мақсад – хавфсизлик ва импортга тобе бўлмаслик. Бу ҳақда “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Олег Бочаровмаълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, МДҲ мамлакатларининг ҳар бир бир пайтлар мақсади мамлакатни Ғарбга қулоқ тутувчи ва унга қулай бўлувчига айлантириш бўлган иқтисодий босимни бошдан кечирган. Россия ҳам ҳозир бундай босимни бошдан кечирмоқда.
“Авиация йўлаклари ҳозир мамлакатларимизга таъсир ўтказишнинг асосий тарафи бўлди, шунинг учун улар мобил алоқа, йўлларни узиб қўйишмоқда. Афсуски, самолётлар учун эҳтиёт қисмларини етказиб бериш масаласи иккиламчи. Биринчи масала – хавфсизлик, импортга тобе бўлмаслик ва Евроосиё ҳудудининг иқтисодий барқарорлиги”, - деди Бочаров.
У Россия олдида авиасозлик тузилмасини қайтадан кўриб чиқиш вазифаси турганини таъкидлади. Бу жараёндаги асосий омил бошқа мамлакатлар билан саноат кооперацияси бўлиши мумкин.
Бочкаровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бунда муҳим ҳамкорлардан бири бўлиши мумкин. Республикада Совет иттифоқи даврида яратилган авиасозлик тузилмалари, хусусан, у ерда қатор совет самолётлари ишлаб чиқилган Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси қолган.
“Совет авиасозлари хотирасига аталган хиёбонни сақлаганлик учун ташаккур. Самолётсозлик майдонлари модернизацияси учун раҳмат. Улар ҳамкорлик учун яхши асос бўлиши мумкин. Авиасозлик бўйича россиялик мутахассислар Тошкентга келишлари керак. Конструктор муҳандислик қарорларни Ўзбекистонники билан бирлаштириш зарур. Тошкентда қолган ишлаб чиқариш қувватини қайта ташкил этиш ва тиклаш зарур”, - деди Бочаров.
Унинг таъкидлашича, ҳозир мавжуд авиация қувватини таҳлил ғоят муҳим. Самолётсозлик тузилмасида ҳаво кемаларининг бутун ҳаётини таъминлаш имконини берувчи асбоб-ускуна ва майдонлар пайдо бўлиши керак.
2020 йил декабрида президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги авиасозлик заводи (собиқ Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, ҳозир Тошкент механика заводи) ишини қайта тиклаш режаси борлиги маълум қилган эди.
2022 йил мартида Ўзбекистон Россияга "Ту-214" самолётларини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйишда ёрдам бериши мумкинлиги хабар берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0