Иқтисод

Россия Ўзбекистондан автомобил бутловчи қисмларини сотиб олади - Мантуров

© Sputnik / Рамиз БахтияровВыставка Иннопром 2021 в Ташкенте
Выставка Иннопром 2021 в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Ўзбекистоннинг автомобил бутловчи қисмлари ишлаб чиқаришда ўрнатган алоқаларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 апр - Sputnik. Россия Ўзбекистон билан автомобиль бутловчи қисмларини етказиб бериш бўйича келишиб олмоқда, деди Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров. Бу ҳақида РИА Новости "Россия 24" телеканалига асосан хабар қилмоқда.
Россия Федерацияси ўз автомобиль заводларига Ўзбекистондан бутловчи қисмлар етказиб беришни йўлга қўймоқчи, бу номенклатура билан белгиланади, деди Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров.
"Биз улардан - тўғридан-тўғри автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчилардан - нафақат АвтоВАЗ учун Россияда жойлашган автомобиль корхоналаримиз конвейерига қўйилиши мумкин бўлган бутловчи қисмларни сотиб олишдан манфаатдормиз", деди у "Россия 24" телеканали эфирида.
“Бу ерда гап корхоналар, қўшма корхоналар яратишда эмас, капиталга киришда эмас. Уларда ишлаб чиқариш кооперацияси аллақачон йўлга қўйилган, бу бизга ишлаб чиқариш имконини беради, биз эса номенклатура бўйича белгиланамиз”, - дея қўшимча қилди вазир.
Энди маҳаллий автозаводлар ҳам, Россияда ишлаб чиқариш майдончалари бўлган хорижий корхоналар ҳам автомобиль бутловчи қисмлари этишмаслиги сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда. Камчилик кўпроқ логистикадаги узилишлар, шунингдек, санкциялар билан боғлиқ.
Янгиликлар лентаси
0