Тажрибаси кам ҳайдовчилар автомобилни махсус белги билан ҳайдашади

© Sputnik / Валерий Титиевский / Медиабанкка ўтишСпециальный знак "Начинающий водитель"
Специальный знак Начинающий водитель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Oбуна бўлиш
Энди 2 йилдан кам стажга эга ҳайдовчилар машина ойнасига махсус белги ёпиштириб қўяди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистонда энди ҳайдовчиликни энди бошлаганлар бошқараётган машиналарда қизил ундов белгиси тасвири туширилган махсус белгиси бўлади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) хабар қилди.
Таъкидланишича, ҳайдовчилик малакаси етарли бўлмаган, стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситаларида “!” белгиси тасвири туширилган, сариқ рангли, томонлари 150 миллиметр бўлган квадрат кўринишидаги белги бўлиши шарт.
Бу қоида тракторлар, ўзиюрар машиналар ва мотоциклларга амал қилмайди.
Йўл ҳаракати қоидаларига киритилмаган белгиларни ўрнатиш, шунингдек, автомобиль кузови ва ойналарига турли ёзувларни қўллаш тақиқланади. Белгиланган тартибда реклама мақсадидаги ёзувларни қўллаш истисно ҳисобланади.
Аввалроқ Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқлангани хабар қилинган эди. Янги таҳрирдаги ЙҲҚ 2022 йил 1 майдан бошлаб кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0