Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Айримлар интернетда тажовузкор бўлишининг сабаби аниқланди

© findaПользователь за работой
Пользователь за работой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Дастлабки хулосаларга кўра, интернет фойдаланувчилари учта асосий гуруҳларга бўлинади: фаол-конструктив, фаол-деструктив ва шартли конструктив.
Россиянинг Дон Давлат техника университети олимлари интернет фойдаланувчиларининг психиологик хулқ-атворининг турларини ўрганиб чиқишди.
Дастлабки хулосаларга кўра, интернетдан фойдаланувчилар 3та шартли гуруҳга (RC1, RC2, RC3) бўлинади.
1.
RC1 – фаол-конструктив: интернетдан кундалик ҳаётда ахброт излаш, харид қилиш, қизиққарли контент томоша қилиш ва билим олиш мақсадида фаол фойдаланишади.
2.
RC2 – фаол-деструктив: интернетдан фаол фойдаланишади, лекин экстремистик, миллатчилик баҳсларига аралашиш, агрессив хулқ-атвор намойиш қилиш ва порнографик материалларни томоша қилиш мақсадида.
3.
RC3 – пассив-шартли конструктив: бундай фойдаланувчилар ҳам интернетда фаол, лекин уларнинг ўзлари ҳеч нарса ёзмайди, муҳокамаларда иштирок этмайди.
Олимлар хулосасига кўра, инсоннинг ушбу гуруҳлардан бирига киришига, жумладан унинг генотипи ҳам сабаб бўлиши мумкин. Хусусан, энг муаммоли “RC2” гуруҳида BDNF:DRD2 (p = 0,024) ва BDNF : COMT : DRD2 (p = 0,036) генларининг аралашмаси кўпроқ учраши аниқланди.
RC1 ва RC3 гуруҳларини эса, интернетдан самарали фойдали мақсадларда фойдаланиш истаги бирлаштиради. Одатда бундай кишилар улкан ахборот оқимида ўзларига керакли маълумотларни тезроқ топиб олишади.
ДДТУ олимларининг ушбу изланиши келажакда ёшларнинг интернетдаги ҳаракатларини ўрганишда қўл келиши мумкин. Хусусан, уларнинг ҳатти-ҳаракатларининг асл сабабларини аниқлаш, руҳий ва эмоционал механизмларини тушуниш учун муҳим аҳамиятга эга. Бу айниқса турли “тажовузкор” характерли фойдаланувчилар хулқидаги муаммоларни тушунишда ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0