Россия

“Газпром” Болгария ва Польшага газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишПредприятие ООО РН-Пурнефтегаз в Ямало-Ненецком автономном округе
Предприятие ООО РН-Пурнефтегаз в Ямало-Ненецком автономном округе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Булгаргаз” ва PGNiG компанияларига тўловни белгиланган муддатда рублда амалга оширмаганлари сабаб газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатилган.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. "Газпром” компанияси Болгариянинг “Булгаргаз” ва Польшанинг PGNiG компанияларига тўловни белгиланган муддатда рублда амалга оширмаганлари сабаб газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатди. Бу ҳақда Россия холдинги матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Газпром экспорт" "Булгаргаз" ва PGNiG᾽ни 27 апрелдан бошлаб ва фармонда белгиланган тартибга мувофиқ тўлов амалга оширилмагунича газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабардор қилди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, “Газпром” апрель ойида бу компаниялардан 26 апрель ҳолатига кўра газ етказиб берганлик учун тўловни олмаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин март охирида дўст бўлмаган барча давлатларга табиий газни фақат рублда сотишни назарда тутувчи фармонни имзолади.
Ушбу тартиб 1 апрелдан бошлаб кучга кирди ва тўлов амалга оширилмаган тақдирда газ етказиб берилмайди ва бу шерик мамлакатлар томонидан газ шартномалари бўйича мажбуриятларни бажармаслик деб ҳисобланади.
“Газпромбанк” хорижий харидорлар билан ҳисоб китоб қилиш учун махсус валюта ва рубль ҳисоб рақамлари очган. Бунда мижоз шартномада кўрсатилган валютада ҳисоб рақамига тўловни амалга оширади, банк эса уни Москва биржасида валютани сотиб, харидор ҳисоб рақамига рублда маблағ кирим қилади. Шу тарзда харидор газ етказиб берувчи билан ҳисоб-китобни амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0