Туризм

Июлдан туризм қишлоқлари учун қўшимча имтиёзлар берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровКишлак Янгитурмуш
Кишлак Янгитурмуш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қишлоқларда меҳмон уйлари ташкил этишга 50 миллион сўмгача, ўтов лагерлари ва эко-уйларга 300 миллион сўмгача, чодирли лагерлар қуришга 300 миллион сўмгача кредитлар берилади.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 1 июлдан туризм қишлоқлари учун қўшимча имтиёзлар берилади.Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган туризм соҳасини янада ривожлантиришга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Хусусан, 1 июлдан бошлаб:
туризм қишлоқларида меҳмон уйлари, овқатланиш ва савдо шохобчалари, кўнгилочар жойлар ташкил этган тадбиркорлар 3 йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор йўғи 1 фоизини тўлайди.
оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ушбу қишлоқларда меҳмон уйлари ташкил этишга 50 миллион сўмгача, ўтов лагерлари ва эко-уйлар мажмуасига 300 миллион сўмгача, чодирли лагерлар қуришга 300 миллион сўмгача кредитлар берилади.
Қайд этилишича, Чироқчидаги Тарағай ва Лангар қишлоқлари аҳолиси камида 100 тадан меҳмон уйлари ташкил этиш ташаббусини билдирган.
Энди ҳар йили туризм қишлоқларининг 200 нафар ёшлари бюджет ҳисобидан туризм техникумларида бепул ўқитилади.
135 та ихтисослашган маҳаллада 2,5 мингта лойиҳа учун шу йилда 250 миллиард сўм ва 50 миллион доллар ажратилади.
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилаётган фуқаролар учун кешбэк тизими жорий этилади
Маълумот учун, президентнинг 5781-сонли фармони билан фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари сайёҳларга беш хил хизмат турини кўрсатса, уларга "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақоми берилади.
Янгиликлар лентаси
0