Иқтисод

Краснодар Ўзбекистондан газлама харид қилишни таклиф қилди

© Администрация Краснодарского краяАдминистрация Краснодарского края
Администрация Краснодарского края - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Краснодар ўлкаси Ўзбекистондан сифатли мато харид қилишдан манфаатдор, чунки минтақада 100 дан ортиқ енгил саноат корхоналари фаолият юритади.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Краснодар ўлкаси раҳбарияти “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига Россия жанубининг енгил саноат материалларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида минтақада Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхонасини ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда журналистларга Краснодар ўлкаси маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.
© Администрация Краснодарского краяАдминистрация Краснодарского края в Ташкенте
Администрация Краснодарского края в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Администрация Краснодарского края в Ташкенте
Хабарга кўра, вилоят ҳокими ўринбосари Александр Руппельва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбари ўринбосари Муҳаммаджон Жуманиёзов ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
“Музокаралар доирасида Ўзбекистон енгил саноат корхоналарини Краснодар ўлкасида маҳаллийлаштириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, Александр Руппель Муҳаммаджон Жуманиёзовга Россия жанубининг енгил саноат материалларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида Кубанда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхонасини ташкил этишни таклиф қилди”, дейилади хабарда.
Краснодар ўлкаси мато етказиб беришдан манфаатдор, чунки минтақада 100 дан ортиқ енгил саноат корхоналари фаолият юритади: кийим-кечак, поябзал, тўқимачилик, чарм ва ундан маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шунингдек, губернатор ўринбосари Кубанда 200 дан ортиқ корхона мебел саноати, жумладан, юмшоқ мебеллар ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганини айтди.
“Вилоятимизда бу соҳанинг устувор йўналишларидан бири бўлиб, давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Саноатни ривожлантириш жамғармаси енгил саноатга 1 фоиз ставкада, импорт ўрнини босувчи ҳудудларга йиллик 0,1 фоиз ставкада 200 миллион рублгача кредитлар беришга тайёр. Саноат паркларимиз резидентлари учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёз, даромад солиғи бўйича инвестиция чегирмаси ва юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи учун 13,5 фоиз чегирма мавжуд”, дейди Руппел.
Муҳаммаджон Жуманиёзов, ўз навбатида, уюшма 2 мингдан ортиқ корхонани бирлаштирганини таъкидлади. Унга кўра, бу ерда 2021 йилда 862 минг тонна ип-калава, 716 миллион квадрат метрдан ошиқ пахта газлама, шунингдек, 204 минг тонна трикотаж газлама ишлаб чиқарилган.
“Биз корхоналарингиз эҳтиёжларини батафсил кўриб чиқишга ва ҳар бир йўналиш бўйича босқичма-босқич ишлашга тайёрмиз”, деган Жуманиёзов.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон 74 давлатга маҳсулот экспорт қилади, республика умумий экспортида енгил саноатнинг улуши 26 фоизни ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0