Жамият

Ўттизинчи апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЖенщина подметает улицу
Женщина подметает улицу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳашар Маҳалла ободлиги — юрт фаровонлиги" шиори остида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Ҳашар Маҳалла ободлиги — юрт фаровонлиги" шиори остида бўлиб ўтади. Ундан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсад қилтинган.
Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш Нуроний жамғармаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кенг жамоатчилик ушбу ҳашар ғоясининг ташаббускори ҳисобланади.
Ҳашар давомида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, мўътабар масканлар, болалар майдончалари тартибга келтирилади. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари янада фаол олиб борилади. Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари янада фаол қўллаб-қувватланади.
Ҳашар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойларини яхшилаш ва моддий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бундан аввалги умумхалқ хайрия ҳашари 2021 йил 21 август куни ўтказилган эди.
Янгиликлар лентаси
0