Россия жами 46та “Сармат” жанговар ракета мажмуасини қуради - видео

© Sputnik / Russian Defence Ministry / Медиабанкка ўтишПуск межконтинентальной баллистической ракеты стационарного базирования "Сармат" с космодрома Плесецк
Пуск межконтинентальной баллистической ракеты стационарного базирования Сармат с космодрома Плесецк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Oбуна бўлиш
Дмитрий Рогозиннинг сўзларига кўра, янги ракеталарни хизматга киритиш режа асосида амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Спутник. “Роскосмос” 46 та “Сармат” стратегик жанговар ракета тизимини қуриб беради. Бу ҳақда унинг раҳбари Дмитрий Рогозин “Соловьев Live” телеканали эфирида маълум қилди.

“Кеча мен “Сармат”нинг кейинги синовларини ташкил этиш учун “Роскосмос” ҳамкорлигининг тезкор штаб мажлисини ўтказдим - мен ушбу тезкор штабга раҳбарлик қиламан. Бизда жами 46 та "Сармат" стратегик жанговар ракета тизимлари бўлади”, деди у эфирда.

Рогозиннинг сўзларига кўра, ҳозирда буюртмачи линияси бўйича бир қатор синовлар режалаштирилган бўлиб, улар билан оператив штаб шуғулланади. Янги ракеталарни хизматга киритиш режа асосида амалга оширилмоқда.
“Ҳаммаси принципиал равишда режа бўйича кетмоқда, шунинг учун биз бу йил давомида парвозларни лойиҳалаш синовларини ўтказишни режалаштирмоқдамиз, бунга параллел равишда биз Красноярск ўлкасидаги биринчи полкни жиҳозлаш учун серияли ракеталар ишлаб чиқармоқдамиз — бу Ужур дивизияси”, дея қўшимча қилди Рогозин.
“Сармат” қитъалараро баллистик ракетаси В.П.Макеев номидаги давлат ракета марказида (“Роскосмос”нинг бир қисми) ишлаб чиқилган, ишлаб чиқарувчиси Красмаш заводи. Мутахассисларнинг фикрига кўра, МБР РС-28 “Сармат”нинг оғирлиги 10 тоннагача бўлган "юкни" (масалан - жанговар каллаклар) Шимолий ва Жанубий қутблар орқали дунёнинг исталган нуқтасига етказишга қодир.
Эслатиб ўтамиз, 20 апрел куни Россия ҳарбийлари “Сармат” қитъалараро баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказишди. Ракета Камчаткадаги белгиланган нишонни яксон қилган эди.
Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин мазкур баллистик ракетанинг муваффақиятли учирилиши билан ҳарбийларни қутлаганди.
“Ракета тизими Россиянинг хавфсизлигини таъминлайди ва унга таҳдид қилмоқчи бўлган ўша ҳаддан ошганларни ўйлашга мажбур қилади”, деган эди президент.
Янгиликлар лентаси
0