Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Мудофаа вазирлиги Буюк Британия баёнотига жавоб қайтарди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишЗдание Министерства обороны РФ в Москве, где проходит встреча министра обороны РФ Сергея Шойгу и министра обороны Великобритании Бена Уоллеса.
Здание Министерства обороны РФ в Москве, где проходит встреча министра обороны РФ Сергея Шойгу и министра обороны Великобритании Бена Уоллеса. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Мудофаа вазирлиги: шунга ўхшаш ҳаракатларга зудлик билан бизнинг пропорционал жавобимизга сабаб бўлади.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Жейст Ҳиппининг Киев томонидан Россия ҳудудига зарба берилиши тўғрисидаги баёнотини провокация деб атади.
“Лондоннинг Киев режимини шунга ўхшаш ҳаракатларга тўғридан-тўғри ундаши ва уларни амалга оширишга уриниш бўлган тақдирда зудлик билан бизнинг пропорционал жавобимизга сабаб бўлади. Россия Қуролли кучлари узоқ масофани мўлжалга олувчи юқори аниқликдаги қурол билан Киевдаги тегишли қарорларни қабул қилувчи марказларга зарба бериш учун туну кун шай турибди”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Украина қўшинларининг Лондон тақдим этган қурол-яроғлардан Россиядаги объектларни ўққа тутиш учун фойдаланиши “муаммо бўлмаслигини” маълум қилган эди.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0