Сиёсат

Тошкент ва Москва ўртасида янги келишув имзоланади

© Глеб Лунин/ пресс-служба губернатора Челябинской областиСотрудничество России и Узбекистана
Сотрудничество России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Келишувга биноан нейрохирургларнинг малакасини ошириш, шаҳар транспортини бошқариш ва маданий-тарихий меросни асраб-авайлашда тажриба алмашилади
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Тошкент ва Москва ўртасида янги, кенг кўламли келишув тайёрланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Тошкент ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонов Москва шаҳри Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алексей Бондарук бошчилигидаги Москва ҳукумати делегацияси билан учрашди.
Таъкидланишича, коронавирус пандемияси туфайли Тошкент ва Москва ўртасида 2018 йилда имзоланган аввалги келишув фақат қисман амалга оширилган.
Томонлар пойтахтлар ўртасида янги келишувни тайёрлаш ниятида эканликларини билдирдилар. Маданият фестиваллари, Москвадаги Тошкент кунлари ва Тошкентдаги Москва кунларидан ташқари келишувда бир қатор соҳаларга ҳам этибор қаратилади.
Улар қуйидагича:
шифокорлар, жумладан, нейрохирургия йўналиши бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш учун ўқув семинарлари ва бошқа тадбирлар;
шаҳар бошқаруви мутахассислари даражасида ўзаро ҳамкорлик, пойтахтларнинг Вазиятлар марказларидаги тажриба ва илғор ишланмалар билан алмашиш;
шаҳар транспортини бошқариш бўйича тажриба алмашиш: автотураргоҳларни ташкил этиш, таҳлил ва режалаштириш, электробуслардан фойдаланиш;
Маданий-тарихий меросни асраб-авайлаш бўйича тажриба алмашиш;
Қўшма кўргазмалар ўтказиш, жумладан, ХХЮК Ўзбекистон павильонидан умумий тадбирлар учун майдон сифатида фойдаланиш;
Москванинг Тошкентда бўлиб ўтган Университетлараро форумдаги иштироки, Тошкент ўқувчиларининг Москва олимпиадаларида қатнашиши.
Бўлажак келишувни тадбирларга бойитиш мақсадида музокараларни давом эттиришга қарор қилинган.
Янгиликлар лентаси
0