“Ural Airlines” Ўзбекистонга бўлган барча парвозларни ярим йилга бекор қилди

© Sputnik / Георгий Зимарев / Медиабанкка ўтишСамолёт Airbus A320 авиакомпании "Уральские авиалинии"
Самолёт Airbus A320 авиакомпании Уральские авиалинии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжонга ҳам парвозлар бекор қилинган.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россиянинг “Ural Airlines” авиакомпанияси 29 октябргача Ўзбекистонга барча парвозларни бекор қилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжонга ҳам парвозлар бекор қилинган. Бунга Европа давлатлари ҳаво ҳудудининг ёпилгани сабаб қилиб кўрсатилган. Бошқа тушунтиришлар берилмаган.
Аввалроқ “Россия” авиакомпанияси 2 майдан бошлаб Москвадан Бухоро, Самарқанд, Урганч шаҳарларига мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0